Ссылки доступа

Евгений Пригожин "Вагнер" ҳусусий ҳарбий ширкатига алоқадор эканини тан олди


Президент Путинга яқин экани айтиладиган миллиардер Евгений Пригожин Украинадаги урушда иштирок этаётган жангариларга доҳил бўлган "Вагнер" ҳусусий ҳарбий ширкатига алоқадор эканини илк маротаба тан олди. "Вагнер"чилар Сурия, Африка, жумладан, Ливиядаги урушларда қатнашган.

У ўзига тегишли "Конкорд" ширкати сайтида “Вагнер”ни 2014 йилда ташкил қилганини билдирган. Пригожинга кўра, у шу кунгача ўзи “Рус ватанпарварлигининг асоси” деб атайдиган “вагнер”чиларга панд бериб қўймаслик учун бу ширкатга алоқадор эканини инкор қилиб келган.

Пригожин бунга қадар “Вагнер”га ўзининг алоқадорлиги ёзган журналистлар билан судлашган. Яқинда Пригожин Россия қамоқхоналарида “Вагнер”га жангари ёллаётгани тўғрисидаги видеолар тарқалган эди. Айрим маълумотларга қараганда, Пригожин Украинадаги урушга 6 минг маҳкумни ёллаган.

The Bell нашри 2019 йилдаги журналистик суриштирувида Пригожин “Вагнер”ни ташкил этишга Россия армияси Бош штаби ташаббуси билан жалб қилинганини ёзган эди.

XS
SM
MD
LG