Ссылки доступа

Ўзбекистонликлар йил бошидан буён солиқлардан 38 миллион доллар кешбек олди


Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси жорий йилнинг саккиз ойи учун кешбек тўловлари миқдорини ҳисоблаб чиқди.

Агентлик маълумотларига кўра, август ойида 787 937 нафар истеъмолчига 80,9 миллиард сўм (7,3 миллион доллар) тушган.

Қайд этилишича, солиқ ҳисоботларини тақдим этишдаги камчиликлар бартараф этилиб, январь-июль ойлари учун солиқ қарзи камайтирилгандан кейин яна 2,7 миллиард сўм (244 минг доллар) кешбек тўланган.

Шундай қилиб, йил бошидан буён 1 миллион 168 минг 591 нафар истеъмолчига тўланган кешбекнинг умумий суммаси 421,3 миллиард сўмни (38 миллион доллардан ортиқ) ташкил этди.

XS
SM
MD
LG