Ссылки доступа

Россия Мудофаа вазирлиги мобилизациядан бошқа мамлакатларга қочиб кетганларни қайтаришни талаб қилмайди


Россия Мудофаа вазирлиги қисман ҳарбий сафарбарлик доирасида Қозоғистон, Грузия ва бошқа мамлакатлар идораларига у ердаги россияликларни мажбуран қайтариш бўйича ҳеч қанақа мурожаатнома йўллаган эмас ва бундай қилишни режалаштирмаяпти.

Бу ҳақда РИА Новости агентлиги вазирликдан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

Аввалроқ Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги мобилизациядан қочаётган россияликлар расмий қидирувга берилган тақдирда ватанига қайтарилиши мумкинлигини ҳақида билдирган эди.

Айни пайтда Грузия билан чегарада 27 сентябрдан эътиборан Россиянинг кўчма чақирув пункти иш бошлаган. Бу маълумотни Шимолий Осетия ҳукуматининг матбуот хизмати тасдиқлаган.

XS
SM
MD
LG