Ссылки доступа

Қирғизистон таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев ҳибсга олинди


Таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев давом этаётган жиноят иши доирасида ҳибсга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Алмазбек Бейшеналиев ўта йирик миқдорда пора олаётганда қўлга олинган. У жиноят устида ушланган.

“Ўта катта миқдорда – 110 минг доллар пора олиш факти текширилмоқда. Хорижлик талабаларни маҳаллий олий ўқув юртларига ўқишга киритиш учун пул ундирилган. Текширув натижаларига кўра, барча тўлиқ маълумотлар тақдим этилади”, — дейилади ИИВ матбуот хизмати хабарида.

XS
SM
MD
LG