Ссылки доступа

Эрондаги намойишларда 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлди


Эронда ҳижоб ўраш қоидасини бузгани учун полиция томонидан ҳибсга олинган Маҳса Амини ўлимидан сўнг 12 кундан бери намойишлар давом этмоқда.

ОАВ маълумотларига кўра, 27 сентябрь куни намойишчилар полиция билан тўқнашган, кўплаб иштирокчилар ҳибсга олинган. Намойишлар Теҳрон, Табриз, Коража, Қум ва Язд каби кўплаб шаҳарларда давом этмоқда.

Эроннинг Фарс ахборот агентлигига кўра, 16 сентябрдан бери давом этаётган намойишлар чоғида полиция билан тўқнашувларда камида 60 киши ҳалок бўлган.

Ҳуқуқ фаолларининг айтишича, айрим ҳудудларда интернет узилиб қолгани боис воқеа ва тўқнашувлар акс этган видеоларни улаша олмаяпти.

Эрон инсон ҳуқуқлари ташкилоти камида 76 киши ҳалок бўлган, 1200 киши ҳибсга олинганини маълум қилган. Тасним агентлигининг хабар беришича, ҳибсга олинганлар орасида Эрон собиқ президенти Али Акбарнинг қизи Ҳошими Рафсанжоний ҳам бор.

22 ёшли Маҳса Амини Теҳронда ҳижоб ўраш қоидасини бузганликда айбланиб ҳибсга олинган. Амини ҳибсга олинганидан кейин комага тушиб қолган ва уч кундан кейин касалхонада вафот этган.

XS
SM
MD
LG