Ссылки доступа

Тўқаев «фейк» ва «киберҳужумлар»ни бўлажак сайловлар билан боғлади


Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Абай Семей вилоятининг марказига ташрифи чоғида “Хорижда Қозоғистон эришган ютуқларга ҳавас қиладиганлар борлигини” айтди.

Тўқаевнинг таъкидлашича, улар (у ким ҳақида гапираётганини айтмади) "ахборот ҳужумларини уюштирмоқда".

“Албатта, сайловдан кейин турли муҳокамалар бўлади. Қолаверса, мамлакат манфаатларига зид бўлган, ёлғон маълумот тарқатадиган одамлар пайдо бўлиши мумкин. Биз эҳтиёт бўлишимиз керак. Сайлов эълон қилингач, турли хил фейклар пайдо бўлади, киберҳужумлар бошланади. Бу шунчаки эмас. Айрим ташқи кучлар бизни саросимага тушириш ниятида. Улар Қозоғистондаги ижобий ўзгаришларнинг олдини олмоқчи”, деди Тўқаев.

“Хориждаги одамлар” ҳақида гапирар экан, Тўқаев Қозоғистонга “ҳатто ахборот хуружи уюштиришяпти” ва “ҳар бир сиёсатчи, жамоат арбоби, журналист, блогер ёки умуман фуқаро ўз сўзи ва ҳаракати учун масъулиятни ҳис қилиши керак”, деди. Унинг фикрича, “ҳар бир иш давлат манфаатларига жавоб бериши керак”,

Тўқаевнинг бу баёноти Швейцариянинг Public Eye ташкилоти журналистларининг яқинда чоп этилган тергови, жумладан Азаттйк веб-сайтида Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг нефть ва нодир металлар қазиб олиш билан боғлиқ активларга эгалиги ҳақидаги даъвоси фонида янграган. Акорда терговга жавоб бермади.

Текширув эълон қилинганидан кейин Қозоғистондаги фойдаланувчилар қозоқ оммавий ахборот воситалари, жумладан, Озодлик радиоси сайтларига киришда муаммоларга дуч келишди. Сайтлар ДДоС ҳужумларига учраган, бу эса қозоғистонлик ўқувчиларнинг нашрларга киришини қийинлаштирган. Сайт саҳифалари жуда секин юкланган ёки очилмаган. Вазият шу ҳафта такрорланди: 27 сентябрдан бери Озодлик сайти яна ҳужумга учради ва материалларга фақат вақти-вақти билан VNP орқали кириш мумкин. «Казактелеком» миллий провайдерига кўра, Қозоғистон сайтларига “чет элдан” ҳужум қилинган ва компания мутахассислари “маршрутларни тиклаш ва оптималлаштириш бўйича техник ишларни” олиб бормоқда. Сайтлар айнан қаерда ҳужумга учраганига компания аниқлик киритмаган.

Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев 1 сентябрь куни жорий йилнинг кузида бўлиб ўтадиган муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилишини эълон қилди, бу 20 ноябрга белгиланган. Шунингдек, у Конституцияга жорий йилдан бошлаб президентни етти йилга сайлашни назарда тутувчи тузатишларни имзолади.

XS
SM
MD
LG