Ссылки доступа

Россия ҳарбий омборларидан бир ярим миллион тўплам ҳарбий кийим йўқолгани маълум қилинди


Жанубий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони собиқ ўринбосари, Давлат думасининг Трансбайкалия депутати Андрей Гурулёв омборлардан бир ярим миллион тўплам ҳарбий кийим-кечак йўқолганини маълум қилди.

Россияда сафарбарлик бошланганидан сўнг, минтақалардан ҳарбийлар учун асосий кийим-кечак, биринчи тиббий ёрдам тўплами, пойабзал va ҳарбий кийимлар йўқлиги ҳақида мунтазам хабарлар тарқалади.

“Ҳаммаси бор эди, қаерга йўқ бўлди? Буни ҳеч ким ҳеч тушунтириб беролмаяпти!" - дея фикр билдирди депутат.

24 сентябрь куни Мудофаа вазирлиги қуролли кучларни моддий-техник таъминоти учун масъул бўлган армия генерали вазир ўринбосари Дмитрий Булгаковнинг бошқа ишга ўтганини эълон қилди. У 2008 йилдан буён лавозимда ишлаб келмоқда, унинг янги лавозими эълон қилинмаган.

21 сентябрь куни Владимир Путин Россияда сафарбарлик эълон қилди. Фармонда у қисман деб аталади, аммо Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматга чақириш учун жуда кенг ваколатлар берди, унга кўра ҳарбий хизматга мажбур бўлган ҳар қандай шахс аслида тушиши мумкин. Ҳарбий хизматни ўтмаган, қонуний ёшдан ошган ва ҳоказолар чақирув қоғозларини олиши ҳақида кўплаб хабарлар мавжуд. Сафарбарлик эълон қилингач, юз минглаб руслар бошқа давлатларга, асосан Қозоғистон, Арманистон, Грузия, шунингдек, Қирғизистон вa Ўзбекистонга қочиб кетишди.

XS
SM
MD
LG