Ссылки доступа

Чирчиқдаги кимё заводида чиққан ёнғин ўчирилиди. Икки киши жароҳат олди (видео)


Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги Maxam Chirchiq заводининг аммиак-1 ишлаб чиқарувчи синтез цехида 4 октябрь куни соат 87:30 да бошланган ёнғин тўлиқ ўчирилгани тўғрисида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

ФВВнинг билдиришича, ёнғин ва шундан сўнг юз берган портлаш оқибатида заводнинг икки ходими енгил жароҳатланган. Уларга Чирчиқ шаҳар касалхонасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Воқеа жойига шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев, бош вазир ўринбосари, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовлар етиб келиб, ёнғин ва портлаш сабабларини ўрганмоқда.

«Максам Чирчиқ» ширкати Ўзбекистонда минерал ўғитлар ва бошқа кимё маҳсулотларини йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG