Ссылки доступа

Жапаров: Россияликлар экстрадициядан қўрқмасликлари керак


Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров “New York Times” газетасига берган интервьюсида сафарбарлик туфайли Қирғизистонга қочган россияликлар экстрадиция қилинишидан қўрқмасликлари кераклигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон учун Россия фуқароларининг “бу ерга келиб, эркин ишлаши” “янги ҳодиса”.

Унинг таъкидлашича, сафарбарлик эълон қилинганидан кейин Қирғизистонга қочган россияликлар сони ҳақида маълумот йўқ.

"Биз бундан фойдадамиз, зарарда эмас", деди президент.

21 сентябрь куни Россия Федерациясида эълон қилинган сафарбарлик туфайли юзлаб россияликлар, асосан эркаклар оммавий равишда мамлакатни тарк этмоқда. Натижада бошқа давлатларга, асосан, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга кетаётганлар сони ортди.

Аввалроқ Рақамли ривожланиш вазири ўринбосари Айдар Мамбетов сентябрь ойида Қирғизистонда 20 минг Россия фуқароси расман рўйхатга олинганини маълум қилганди.

Натижада ўтган ҳафтада авиачипталар нархи ошди, Бишкек меҳмонхоналарида деярли бўш хоналар қолмади.

Россия фуқароларининг кўплиги туфайли квартираларнинг ижараси кескин ошди. Ижарага яшовчи бир гуруҳ маҳаллий аҳоли орасида уй эгалари томонидан ҳайдалганини айтганлар ҳам бор.

XS
SM
MD
LG