Ссылки доступа

Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасидаги ўтказиш пунктларидан бири вақтинча ёпилди


Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасидаги ўтказиш пунктларидан бири вақтинча ёпилди

Маълум қилинишича, «Қозиғурт» (Қозоғистон) ва унга туташ «С.Нажимов» (Ўзбекистон) ўтказиш пункти 6 октябрь соат 09:00 дан 7 октябрь соат 09:00 гача фуқаролар ва автотранспорт воситаларининг ўтиши учун ёпилди.

Ушбу ўтказиш пункти «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти томонидан ҳар икки давлатнинг назорат-ўтказиш пунктлари ўртасидан ўтувчи газ қувурларини гидравлик синовдан ўтказиш муносабати билан ёпилган.

Қозоғистон—Ўзбекистон чегарасидаги бошқа назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишлашда давом этади.

XS
SM
MD
LG