Ссылки доступа

Ўзбекистонда эгизаклар туғилиши кўпайди


Ўзбекистонда жорий йилнинг январидан сентябригача бўлган 9 ойлик даврда 14803 нафар эгизак туғилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1011 нафарга кўпдир. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Ҳудудлар кесимида 9 ойда туғилган эгизак чақалоқлар сони қуйидагича бўлган:

Қорақалпоғистон Республикаси — 714 нафар;
Андижон вилояти — 1328 нафар;
Бухоро вилояти — 758 нафар;
Жиззах вилояти — 656 нафар;
Қашқадарё — 1532 нафар;
Навоий вилояти — 492 нафар;
Наманган вилояти — 1345 нафар;
Самарқанд вилояти — 1716 нафар;
Сурхондарё вилояти — 1259 нафар;
Сирдарё вилояти — 388 нафар;
Тошкент вилояти — 1190 нафар;
Фарғона вилояти — 1338 нафар;
Хоразм вилояти — 711 нафар;
Тошкент шаҳри — 1376 нафар.

Аввалроқ Статистика қўмитаси тўққиз ойда республикада 681 760 тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилганини билдирган эди. Бу ўтган йилнинг шу даврига солиштирилганда 11085 нафарга кўпдир.

XS
SM
MD
LG