Ссылки доступа

Тошкентда тўрт киши ароқдан заҳарланиш оқибатида ўлди


Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент шаҳрида спиртли ичимликдан заҳарлангани айтилаётган уч эркак ва бир аёлнинг шифохонада вафот этганини тасдиқлади.

БП матбуот хизмати қайдича, ҳолат бўйича мамлакат Жиноят кодексининг 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентдаги туманлардан бирида яшовчи уч нафар эркак ва бир аёл спиртли ичимликдан заҳарланиш ортидан жон таслим этгани, бир киши эса комада қолаётгани ҳақида аввалроқ “Дарё” нашри соғлиқни сақлаш тизимидаги ўз манбасидан олинган маълумотларга таянган ҳолда хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG