Ссылки доступа

Миллиардер Юрий Мильнер Россия фуқаролигидан воз кечди


Россиянинг 15 нафар энг бой одами рўйхатига киритилган миллиардер Юрий Мильнер Россия фуқаролигидан воз кечди. Бу ҳақда Forbes хабар берди. Мильнер билан бирга унинг барча оила аъзолари ҳами Россия фуқаролигидан чиқди. Мильнер Исроил фуқаролигига эга, у АҚШда яшамоқда.

Мильнер сўнгги ойларда Россия фуқаролигидан воз кечган учинчи миллиардер бўлди. Ёзда Freedom Finance инвестиция ширкати асосчиси Тимур Турлов рус фуқаролигидан чиққан ва Қозоғистон фуқаролигини қабул қилган эди.

Сентябрда миллиардер, "Тройка Диалог" инвестиция ширкатининг собиқ эгаси Рубен Варданян Россия фуқаролигидан воз кечиб, Арманистонга кўчиб ўтган эди.

Юрий Мильнер DST Global гуруҳи асосчиси. Унинг бойлиги 7,3 миллиард долларга баҳоланган.

XS
SM
MD
LG