Ссылки доступа

Мирзиёев “Марказий Осиё – Россия” саммитида иштирок этади


Президент Шавкат Мирзиёев 12-14 октябрь кунлари Қозоғистонга ташриф билан боради. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Унга кўра, Шавкат Мирзиёев бу ерда Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгаш йиғилиши, МДҲ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳамда “Марказий Осиё – Россия” саммитида иштирок этади.

Ташриф доирасида ўзбек президенти Вьетнам вице-президенти Во Тхи Ань Суан, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ва бир қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Аввалроқ Европа Иттифоқи кенгаши президенти Шарль Мишель 28 октябрда Тошкентга келиши ва президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказиши хабар қилинган эди.

Шарль Мишель Ўзбекистонга келишдан олдин 26-27 октябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Астанада бўлади ҳамда Марказий Осиё давлатлари лидерларининг учрашувида иштирок этади.

Астанада 26-27 октябрь кунлари ўтадиган Марказий Осиё давлатлари лидерларининг учрашуви ва унинг кун тартиби борасида ҳозирча Қозоғистон президенти сайтида ҳам, Ўзбекистон президенти сайтида ҳам расман маълумот берилмади.

XS
SM
MD
LG