Ссылки доступа

Энергетика вазирлиги қишда аҳолига ўтган йилгидан кўпроқ электр беришни ваъда қилмоқда


Куз-қиш масумида ўзбекистонлик истеъмолчиларга 34 млрд 918 млн киловатт-соат электр энергияси етказиб берилади.

Энергетика вазирлигининг билдиришича, бу ўтган йилнинг мас даврига солиштирганда 2 млрд 540 млн киловатт-соатга кўпдир. Вазирликка кўра, аҳолига етказиб бериладиган электр энергияси миқдори 10 млрд 938 млн киловатт-соатни ташкил этади.

Расмий хабарда айтилишича, бош вазир ўринбосари, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 10 октябрда ўтказган йиғилишда куз-қиш даврида истеъмолчиларга жами 30,6 млрд куб метр табиий газ етказиб берилиши қайд этилди. Унинг 10,4 млрд куб метри аҳолига ва 20,2 млрд куб метри иқтисодиёт тармоқларига берилади.

Йиғилишда таъкидланишича, 15 сентябрдан то шу кунгача аҳолига фақат 144 минг тонна кўмир етказиб берилган. Аҳолига яна йил охиригача 882 минг тонна кўмир етказиб бериш зарур бўлади.

Ўзбекистонда ҳар йили куз ва қиш мавсумларида электр ва газ етишмовчилиги кузатилади. Бундай ҳолатлар ортидан турли ҳудудларда қатор норозилик намойишлари ўтказилгани, норозилар автомобил йўлларини тўсиб қўйгани тўғрисида Озодлик радиоси ўз вақтида хабар берган.

XS
SM
MD
LG