Қайд этилишича, ёқилғи-мойлаш материаллари ва эҳтиёт қисмлар нархларининг ошиши сабабли “транспорт соҳасида мураккаб вазият юзага келган”. Шаҳар ҳокимлигининг Транспорт ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш департаменти директори Мақсат Нусувалиев йўловчи ва багаж ташиш нархи амалдаги тарифдан ошиб кетгани, транспорт корхоналарида айланма маблағлар етишмаслиги ва иш ҳақи бўйича қарздорлик юзага келганини таъкидлади.
Троллейбус ва автобусларда, кичик тоифали автобусларда, мулкчилик шаклидан қатъи назар, кундузи 21 сомгача, кечаси эса 32 сомгача, кичик тоифадаги айрим экспресс автобусларда (микроавтобусларда) йўлкира нархини 15 сомгача ошириш режалаштирилган.
Тарифларни ошириш тўғрисидаги қарор лойиҳаси қачон кўриб чиқилиши кўрсатилмаган.
2021 йил ноябрь ойидан бошлаб Бишкекда жамоат транспорти учун янги тарифлар амал қилади — троллейбус ва автобусларда йўл ҳақи 11 сом, қатновчи такси ва автобусларда эса двигатели ҳажми 3 минг куб метрдан кам бўлган уловларда йўлкиралар — 15 сом. Бунгача пойтахтдаги жамоат транспорти тарифлари 2012 йилда оширилган эди.