Ссылки доступа

Букингем саройи Чарльз IIIнинг тож кийдириш маросими санасини эълон қилди


Британия қироли Чарльз IIIга тож кийдириш маросими 2023 йилнинг 6 майида ўтказилади. Бу ҳақда Букингем саройи маълум қилди.

Маросимни Вестминстер аббатлигида Кентерберий архиепископи ўтказади. Чарльзнинг рафиқаси Камиллага ҳам шу куни тож кийдирилади. У консорт-қиролича мақомига эга бўлади.

73 ёшли Чарльзнинг онаси қиролича Елизавета II 8 сентябрда Шотландиядаги Балморал қасрида 96 ёшида вафот этган эди. У тахтга 1952 йилда ўтирганди. Елизавета II Британия ва Англия тарихидагина эмас, жаҳон тарихида тахтда энг узоқ муддат ўтирган қиролича бўлди.

XS
SM
MD
LG