Ссылки доступа

Россияда урушга қарши бўлган 300 дан зиёд одам жиноий таъқиб қилинмоқда


Россия расмийлари урушга қарши митингга, пикетга чиққан, ижтимоий тармоқларда пост қолдирган ва бошқа ҳаракатларни содир этган минглаб одамни таъқиб қилишяпти , булардан 302 нафари жиноят ишлари фигурантига айланган.

Жиноий таъқиб қилинаётганларга 20 дан ортиқ турли модда бўйича айбловлар билдирилган, уларнинг ичида энг оммавийси Қуролли кучларга оид “фейк”лар тўғрисидаги янги моддадир (ЖКнинг 207.3-моддаси). Мазкур модда бўйича 105 нафар одам судланмоқда.

Урушга қарши қарашларини билдирган 40 нафар россиялик вандализм моддаси (ЖКнинг 214-моддаси) бўйича гумоняпти. Бу оммавийлиги бўйича иккинчи моддадир.

Россия расмийларининг Украинага нисбатан сиёсатидан норози бўлган 30 нафар россиялик мамлакат Жиноят кодексининг 207-моддаси (“Телефон терроризми”) бўйича, яна 23 киши эса “ҳокимият вакилига нисбатан куч қўллаганлик” моддаси бўйича айбланяпти.

XS
SM
MD
LG