Ссылки доступа

Самарқандда иккита автобус ҳайдовчисининг ўзаро жанжали ўлим билан тугади (видео)


Самарқанд йўналишли транспорт воситалари бўлган икки автобус ҳайдовчиларииштирокидаги тортишув ўлим якунланди.

Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 13 октябр куни соат 8:10 ларда Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчасида иккита автобус ҳайдовчисининг ўзаро жанжали аянчли якун топган.

Маълум бўлишича, йўловчи ташиш билан шуғулланган иккита автобус ҳайдовчиси бекатда ўзаро гап талашиб, жанжаллашиб қолган. Сўнг олдинда турган ҳайдовчи автобусни ўрнидан жилдираётганда иккинчи автобус ҳайдовчиси келиб унинг эшигига осилган.

Биринчи автобуснинг ҳайдовчиси уни тўхтатмасдан, аксинча тезликни оширган. Шу пайтда автобус эшигига осилиб келаётган ҳайдовчи тушиб кетган. Ҳаракатланаётган автобус уни босиб ўтиб, воқеа жойидан кетиб қолган.

Оқибатда, иккинчи автобус ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG