Ссылки доступа

Ўзбекистонда бир соат ичида 2 та ер силкиниши қайд этилди


Тошкент вилоятининг Тошкент туманида икки соат ичида иккита ерости силкиниши қайд этилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 14 октябр куни Тошкент вақти билан соат 04:39 да Қозоғистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 41,54 градус шимолий кенглик; 69,2 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=2,5. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 31 км шимоли-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: Тошкент туманида 2 балл, 14 км.

Шунингдек, ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 14 октябр куни Тошкент вақти билан соат 05:16 да Қозоғистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 41,56 градус шимолий кенглик; 69,21 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=2,6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 33 км шимолда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: Тошкент туманида 2 балл, 16 км.

XS
SM
MD
LG