Ссылки доступа

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташриф буюради


20-21 октябрь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташриф буюради.

Бу ҳақда 16 октябр куни Туркманистон президенти раислигида ўтказилган мамлакат вазирлар маҳкамасининг навбатдаги йиғилиши чоғида маълум бўлди.

Йиғилишда вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Ўзбекистон президентининг Туркманистонга 20-21 октябр кунларига мўлжалланган расмий ташрифига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Ўзбекистон томони билан биргаликда ташриф дастури лойиҳаси тайёрланиб, унинг давомида икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши кўзда тутилган, — дейилади хабарда.

Шу муносабат билан Туркманистон раҳбари бош вазир ўринбосари, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарига Ўзбекистон президентининг мамлакатга бўлажак расмий ташрифи ва унинг доирасида режалаштирилган тадбирларни юқори ташкилий савияда ўтишни таъминлаш бўйича топшириқ берди.

XS
SM
MD
LG