Ссылки доступа

Қирғизистонлик 200 га яқин талаба Италия визасини олишда муаммога дуч келди


Италияга талаба визаси олишда қийинчиликлар юзага келгани муносабати билан Президент Садир Жапаровга ёрдам сўраб мурожаат қилган қирғизистонлик бир гуруҳ талабалар Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан учрашди.

Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирликнинг қайд этишича, Италиянинг Қирғизистондаги қароргоҳи Остона шаҳрида жойлашган дипломатик ваколатхонасига Қирғизистон Республикаси фуқароларига ўқиш визаларини расмийлаштириш бўйича аризаларни кўриб чиқиш тартиб-таомилларини тезлаштиришга кўмаклашиш илтимоси билан тегишли мурожаат юборилган.

Шунингдек, Италия университетларида ўқишга кирган айрим талабаларнинг Италияда ўқишни бошлаш учун муддати шу ойда тугаши қайд этилган. Бу муаммога дуч келган 190 нафар талаба бор.

Талабаларнинг ўзлари таъкидлаганидек, аввалроқ улар Италиянинг Қирғизистондаги фахрий консули Мария Беспаловага ҳужжатларни топширишган, бироқ ундан жавоб бўлмаган.

XS
SM
MD
LG