Ссылки доступа

Тақдимот слайдлари фотосуратларининг хиралаштирилаётгани журналистлар эътирозига сабаб бўлди


Сўнгги ойларда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосуратларда тақдимот слайдларини хиралаштириб бермоқда. Бунга “Газета.uz” нашри эътибор қаратган.

Нашр қайдича, слайдларнинг блурланаётгани фотосуратларни хиралаштириш амалиёти июль ойидан — президент маъмурияти раҳбарияти алмашгани ва у ерда кадрлар ўзгарганидан кўп ўтмай бошланган.

Шунингдек, президент матбуот хизмати веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жойланадиган кўплаб фотосуратлар маълумотни кўриш қийин бўлган ракурслардан олинган.

“Лойиҳалар ҳақида расмий маълумотлар жуда кам бўлган муҳитда тақдимот слайдлари фотосуратлари журналистлар учун қўшимча маълумот манбаи бўлиб хизмат қилади. Уларнинг ёрдамида жамоатчилик янги лойиҳалар, уларнинг харажатлари ва киритилаётган ўзгаришлар ҳақида батафсилроқ маълумот олиши мумкин”, деб ёзган Газета.uz бу ҳолат журналистлар ишини қийинлаштираётганига ишора қилган.

XS
SM
MD
LG