Ссылки доступа

Имомали Раҳмон: Сурия ва Ироқдан 400 дан ортиқ Тожикистон фуқаролари қайтарилди


Расмийлар Сурия ва Ироқдан 400 дан ортиқ одамни мамлакатга қайтарди, уларнинг деярли барчаси аёллар ва болалардир, деди Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 18 октябрь куни Душанбеда очилган терроризмга қарши кураш бўйича халқаро конференция очилишида сўзлаган нутқида.

Тожикистон фуқароларини Яқин Шарқнинг урушдан вайрон бўлган минтақаларидан қайтариш бўйича тадбирлар икки босқичда ўтказилди.

Аёллар ва болаларнинг биринчи гуруҳи 2019 йилда Ироқдан Тожикистонга, яна бир гуруҳ эса бу йил Суриядан олиб келинган. Биринчи гуруҳ қайтганига 3 йил бўлди, бироқ расмийлар бу гуруҳнинг бирортасини ҳам Тожикистондаги қариндошларига топширмаган.

Имомали Раҳмон 18 октябрь куни Душанбедаги халқаро аксилтеррор конференциясидаги чиқиши чоғида Сурия ва Ироқдан қайтган фуқароларнинг “реабилитацияси ва нормал ҳаётга қайтиши” бўйича тадбирлар давом этаётганини айтди.

XS
SM
MD
LG