Ссылки доступа

Йил бошидан буён Қирғизистонда ижтимоий тармоқлардаги нашрлар учун 23 та жиноий иш қўзғатилган


2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси бўйича оммавий тартибсизликларни қўзғатиш бўйича 3 та ва адоватни қўзғатишга қаратилган ҳаракатлар учун 330-модда бўйича 22 та жиноят иши қўзғатилган.

Бу ҳақда 18 октябрь куни “Қилим шами” жамоат фонди раҳбари Гулшайир Абдирасулова “Қирғизистонда оммавий тартибсизликлар ва нафрат қўзғашга чақирганлик учун жиноий таъқиб: қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти” мавзусидаги давра суҳбатида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу Бош прокуратуранинг расмий маълумотлари. 25 та ишнинг 23 таси ижтимоий тармоқлардаги нашрлар асосида қўзғатилган. 12 та иш судга юборилган.

“Маълумотлар шуни кўрсатадики, айбловларнинг аксарияти Интернетдаги нашрлар учун. Бу ташвиш туғдирмоқда. Ушбу моддалар ноаниқ тушунчаларни ўз ичига олади. Масалан, миллий қадр-қиммат нима, уни қандай аниқлаш мумкин, хўрлаш қаерда бор ва қаерда йўқ? Бу моддалар 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этишни назарда тутади, лекин улар мутаносиб эмас. Кўп баёнотлар зўравонликка ёки ҳақиқий зарарга олиб келмайди”, — деди ҳуқуқ ҳимоячиси.

У, шунингдек, "жиноят таъқибининг бундай амалиёти халқаро инсон ҳуқуқлари органларининг диққат марказида" эканини таъкидлади ва ўз навбатида, Қирғизистон ҳукумати БМТга қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга ваъда берганини қўшимча қилди.

Давра суҳбатида “Next TV” телеканали директори Таалай Дуйшенбиевга нисбатан очилган иш мисол тариқасида келтирилди. Шу йилнинг сентябрь ойида Бишкекнинг Первомайский туман суди Next TV директори иши бўйича уни айбдор деб топди. Дуйшенбиев 5 йилга озодликдан маҳрум этилди, аммо 3 йил муддатга пробацион назорат қўлланилиши билан жазодан озод этилди.

Иш шу йилнинг 3 март куни миллий адоват қўзғатиш факти бўйича қўзғатилган. Тергов маълумотларига кўра, телеканал “Қозоғистон разведка хизматининг собиқ раҳбарига ишора қилиб, Украина ҳудудида махсус операция давомида Қирғизистон Республикаси томонидан Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича гўёки эришилган келишув ҳақида ёлғон маълумот тарқатган."

XS
SM
MD
LG