Ссылки доступа

ОАВ: Қозоғистон-Хитой газ қувури учун ўрмон фонди ерлари берилади


Туркистон вилоятидаги Қозоғистон-Хитой газ қувури эҳтиёжлари uchun ўрмон фонди ерларини бермоқчи, дея хабар бермоқда КазТАГ ахборот агентлиги ҳукумат қарори лойиҳасига таяниб.

Туркистон вилоятидаги Шардара ўрмон ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш давлат муассасасига қарашли ўрмон фонди ерларидан умумий майдони 57,5559 гектар бўлган ер участкаларини “саноат, транспорт, коммуникациялар” ерлари тоифасига ўтказиш топширилди.

Шунингдек, ҳукумат Туркистон вилояти ҳокимига Осиё газ қувурига Қозоғистон-Хитой газ қувурининг А, Б ва С линиялари ер усти иншоотларига хизмат кўрсатиш учун ер участкаси беришни топширди.

Маълумотларга кўра, ўтказилган ерларнинг 10,5082 гектарини ўрмонзор, 10,9466 гектарини ўрмонсиз, 6,6463 гектарини яйловлар, 29,4548 гектарини йўллар ташкил этади.

Қозоғистон – Хитой магистраль газ қувурининг узунлиги 1304,5 километрни ташкил этади. Қозоғистон қисми Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидан Сариағаш шаҳри яқинида (Тошкентдан 15 километр узоқликда) бошланиб, Қозоғистон ҳудуди орқали 650 километр шарқда Чимкент орқали ўтади ва Қозоғистон-Хитой чегарасида тугайди.

Газ қувури икки участкадан иборат бўлиб, биринчи, асосий қувур қуввати йилига 40 миллиард куб метр Туркманистондан транзит газни ўтказиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидан Қозоғистон ва Хитой чегарасигача ўтади.

XS
SM
MD
LG