Ссылки доступа

Қирғизистоннинг собиқ таълим вазири етказилган зарарни тўлаб, уй қамоғига озод этилди


Ички ишлар вазирлиги собиқ таълим ва фан вазири Алмаз Бейшеналиевга нисбатан пора ундириш факти бўйича қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ишларини давом эттирмоқда. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Бейшеналиевнинг уйини тинтув қилиш чоғида собиқ амалдор ўз ихтиёри билан 37 500 доллар берган.

“Жиноят иши бўйича тергов жараёнида Алмаз Бейшеналиев ўз ихтиёри билан қолган пулни – 62 500 долларни қоплаган ва уй қамоғига озод қилинган. Тергов собиқ мансабдор шахс етказилган зарарни тўлиқ қоплагани, сурункали касалликларга чалингани, қарамоғида тўрт нафар вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олди”, — дейилади бошқарма хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Алмазбек Бейшеналиев 28 сентябрь куни 110 минг доллар пора олаётган вақтда қўлга олинган эди. Тергов маълумотларига кўра, у хорижлик талабаларни маҳаллий университетларга ўқишга киритиш учун пул ундирган.

XS
SM
MD
LG