Журъатбек Куватов тайинловга қадар «Андижон-фарм» эркин иқтисодий зонаси раҳбари лавозимида ишлаган. Мазкур ЭИЗ асосан Ҳиндистоннинг етакчи компанияларининг инвестиция ва илғор технологияларини фармацевтика маҳсулотлари ва дори воситаларини ишлаб чиқаришга жалб қилиш мақсадида ташкил этилган. Унинг компанияларидан бири вилоят ҳокими билан собиқ соғлиқни сақлаш вазири ўртасидаги можарода тилга олинганди.
Унга қадар эса ўзи таъсисчиси ҳисобланган Makro Farm Andijan компаниясига раҳбарлик қилган. Мазкур компания 2019 йилда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ва собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ўртасидаги можарода тилга олинган эди.
Журатбек Қуватов 2008 йилда Тошкент фармацевтика институтини тамомлагандан сўнг фармацевтика бизнесини бошлаганини маълум қилган. Андижонга қайтиб, дорихона очган, кейин тармоқни кенгайтириб, дори-дармон ишлаб чиқаришни бошлаган.
Унинг сўзларига кўра, фармацевтика корхонаси маҳаллий аналогларини ишлаб чиқариш мақсадида вилоят ҳокимлигидан хориждан келтирилган дори воситалари бўйича маълумотлар олган. Биринчи босқичда компания шприц ва инфузион тизимларни ишлаб чиқарган. Корхонага 2019 йилда президент Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган.
Кейинчалик тадбиркор 700 ўринга мўлжалланган Family Med хусусий клиникасини очишга қарор қилди, бугунги кунда унинг асосчиси Куватов Дилшодбек Тожидинович ҳисобланади. Сўнгра компания Med Sity Group Medical соғлиқни сақлаш марказини очди. Журъатбек Куватов бизнес маркази очиш ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш режалари ҳақида ҳам гапирган.
1,2 минг нафар ишчи меҳнат қилаётган Makro Farm Andijan корхонасида бугунги кунда 57 турдаги фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Компания «Андижон» футбол клубининг ҳам асосчиси ҳисобланади.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг тегиши буйруғига асосан Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасига Куватов Журъатбек Дилшадбекович тайинланди, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.