Ссылки доступа

Қирғизистонда етти миллионинчи фуқаро туғилди


Қирғизистонда етти миллионинчи фуқаро туғилди. Бу ҳақдаги маълумотни Миллий статистика қўмитаси тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий статистика қўмитаси жорий йил 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 6 миллион 995 нафарни ташкил қилгани ҳақида хабар берган эди. Бундай маълумотлар қўмита томонидан 2022 йилги аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра ҳисоб-китобларга асосланиб келтирилди.

Миллий статистика қўмитасининг янгиланган маълумотларига кўра, Қирғизистон аҳолиси сони ортиб бормоқда ва туғилиш даражаси юқорилигича қолмоқда.

Жорий йилнинг баҳорида Қирғизистонда биринчи марта электрон форматда аҳолини рўйхатга олиш кампанияси ўтказилди. Аҳолини ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастлаб 2020 йилда ўтказилиши режалаштирилган эди, бироқ коронавирус туфайли кампания икки марта қолдирилди.

Бунгача Қирғизистон Республикаси аҳолисини рўйхатга олиш 2009 йилда ўтказилган эди. Ўша пайтда мамлакат аҳолиси 5,3 миллион киши эди.

XS
SM
MD
LG