Ссылки доступа

Газ портлаши оқибатида Бухорода 2-синф ўқувчиси вафот этди


Бухорода хонадонларнинг бирида газ чақнаши содир бўлди. Бунинг оқибатида 2-синф ўқувчиси олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этди.

16 октябрь куни соат 08:55 ларда Бухородаги хонадлонларнинг бирида газ чақнаши содир бўлди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Қоракўл тумани Қуйи хўжалар қишлоғида яшовчининг уйида газ чақнаши содир бўлди. Оқибатда вояга етмаган, 2014 йилда туғилган 2-синф ўқувчиси, олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этди.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG