Ссылки доступа

“Асака банк” раҳбари МБ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди


Нодирбек Сайдуллаев

Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари лавозимига 2019 йил февралидан буён “Асака банк” бошқарув раиси вазифасида ишлаб келаётган Нодирбек Сайдуллаев тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар қилди.

Қирқ ёшли Н. Сайдуллаев 2006 йили Тошкент молия институтини тамомлаган. Унинг 2003 йилдан буён банк соҳасида ишлаб келаётгани айтилади.

Янги лавозимда Н. Сайдуллаев, МБ сайтидаги баёнга мувофиқ, Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиботи департаменти, Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти, Кредит ахборотининг давлат реестрини юритиш департаменти, Молиявий саводхонликни ошириш ва банк мутахассисларини қайта тайёрлаш департаменти, Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб қувватлаш бўйича тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти фаолиятини бошқариш билан шуғулланиши керак.

Шунингдек, регулятор раисининг биринчи ўринбосари зиммасига МБ ҳузуридаги “Гаров реестри” давлат унитар корхонаси ишини мувофиқлаштириш ҳамда Марказий банк томонидан тайёрланиб, ҳукуматга киритилган қонунлар, президент фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини келишиш ва қабул қилиш борасида президенти администрацияси, Сенат ва Қонунчилик палатаси билан олиб бориладиган ишларни мувофиқлаштириш вазифаси ҳам юклатилади.

XS
SM
MD
LG