Ссылки доступа

Украина парламенти Чеченистонни Россия томонидан ишғол этилган ҳудуд деб тан олди


Украина Олий Радаси Ичкерия чечен республикасини “Россия томонидан вақтинча ишғол қилинган ҳудуд” деб тан олиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Овозга қўйилган қарор парламентдаги 351 депутатдан 287 нафари ёқлаган, 64 нафари эса овоз беришдан тийилган.

Депутатларга кўра, бу Украина томонидан феълан Чеченистон суверенитети тан олинганини англатади.

Ичкериянинг қувғиндаги бош вазири Аҳмед Закаев мазкур қарор қабул қилинишини чеченлар ҳамда “Кремль томонидан эзилаётган барча халқлар” учун “тарихий воқеа” деб атади.

“Idel.Реалии” лойиҳасининг ёзишича, Украинада бунга параллел равишда Россия таркибидаги бошқа миллий республикалар – Доғистон, Татаристон, Бошқирдистон ва бошқаларнинг мустақиллиги тўғрисида референдумлар ўтказиладиган электрон майдон ишлаб чиқилмоқда.

XS
SM
MD
LG