Ссылки доступа

Қирғизистон президентининг Саудия Арабистонига расмий ташрифи режалаштирилмоқда


Қирғизистон президенти Садир Жапаров яқин кунларда Саудия Арабистонига расмий ташриф билан боради.

Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Ортиқбоев Қирғизистон ва Саудия Арабистони ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган медиа-форумда айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон делегациясининг ташрифи икки давлат ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг янги саҳифасини очади. “Ҳозир сафар тафсилотлари ишлаб чиқилмоқда. Шуни таъкидлашни истардимки, ҳозирги вақтда Қирғизистон Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида ҳамкорликнинг барча йўналишларида келишмовчиликлар мавжуд эмас ва икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш даражаси барқарор бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, жорий йилнинг 30 йиллиги доирасида Бишкек шаҳрида Қирғизистон-Араб ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 3-йиғилиши, иккинчи бизнес-форум ва бошқа бир қатор олий даражадаги тадбирлар ўтказилади”, — дейилади хабарда.

Вазир ўринбосари Қирғизистон ва Саудия Арабистони ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар очиш, мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмасини ва туризм соҳасини ошириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG