Ссылки доступа

Тожик аскарининг ўлими ортидан унинг қариндошлари тергов ўтказилишини талаб қилишмоқда


Шохрух Махкамов

Ҳарбий хизматда ҳалок бўлган 19 яшар Шоҳрух Макамовнинг жасади ота-онасига топширилди.

У бир йил олдин ҳарбий хизматга чақирилган. Ҳарбий қисм аскарнинг касалликдан вафот этганини билдирган, бироқ яқинлари уни калтаклаш оқибатида ҳалок бўлган деб тахмин қилиб, чуқур тергов ўтказилишини талаб қилмоқда.

Шоҳрух Маҳкамов дастлабки олти ой Хатлон вилоятида хизмат қилган, сўнг ТБМВ Мурғоб туманида жойлашган ҳарбий қисмга ўтказилган.

Аскарнинг отаси Аброр Маҳкамовнинг Озоди радиосига айтишича, жасадга 5-6 нафар офицер ва аскар ҳамроҳлик қилган, улар Шоҳрухнинг юрак-қон томир касаллигидан вафот этганини айтишган. Ушбу ташхис аскарнинг ўлим гувоҳномасида қайд этилган.

Шоҳрух, яқинларининг сўзларига кўра, кўплаб касалликларга қарамай, ўтган йилнинг кузида армияга чақирилган. “Унга чақирув қоғози касали туфайли берилмаган. Ўғлимнинг бўғзи ва томоғи оғриётган эди, ҳам юраги оғришидан шикоят қилган”, — деди Шоҳрухнинг онаси Сойлихон Махкамова 20 октябрь куни Озоди радиосига. Унинг сўзларига кўра, яқинда ўғли ҳарбий қисмда хўрланиш ва дедовчилик ҳолатларидан шикоят қилган. “Менимча, у ерда калтакланган. Мен унинг касалликдан вафот этганига ишонмайман. Улар уни ўлдиришди, - деб йиғлайди аёл.

Шоҳрух Маҳкамовнинг яқинлари унинг ўлими сабабларини чуқур ўрганиш ва айбдорлар жазоланишини талаб қилмоқда.

Тожикистон расмийларининг таъкидлашича, соғлиғига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз ёки қисман яроқли деб топилган ёшлар ҳарбий хизматга чақирилмайди. Бироқ, кўпинча ҳарбий комиссарликларда чақирув режасини бажариш учун улар ҳатто чақирилувчиларнинг жиддий касалликларини ҳам «сезмайдилар».

XS
SM
MD
LG