Ссылки доступа

Тожикистонда сафарбарликдан қочган россияликлар иш қидирмоқда (видео)


На улицах Душанбе

Тожикистон президенти бир ҳафта олдин Остонадаги саммитда Россияда сафарбарлик эълон қилинганидан кейин бу давлатнинг 30 минг фуқароси Тожикистонга келганини айтган эди.

Россиялик муҳожирларнинг бир қисми вақтинча Тожикистонда эканликларини ва тез орада учинчи давлатларга кўчиб ўтишларини айтишса, бошқалари шу ерда қолиб, яшашга қарор қилган. Тожикистон Миграция хизмати Россия фуқароларидан мамлакатда ишлаш учун рухсатнома олиш учун мурожаатлар сони кўпайганини маълум қилди.

25 ёшли Никита Патсанов улардан бири. Унга Душанбе ёқди ва энди у оиласини ҳам бу ерга олиб келмоқчи. “Мен бир нечта иш таклифларини кўриб чиқяпман. Россияда нефть ва газ соҳасида ишлаганман. Тожикистонда ҳам шу соҳада ишлашни давом эттирмоқчиман. Умид қиламанки, бу ерда газ саноати мутахассиси сифатида ишга жойлаша оламан”, — дея қўшимча қилди у.

Айни пайтда Тожикистондаги банклар ва бошқа муассасалар янги технологиялар бўйича россиялик мутахассисларни жалб этишга ҳаракат қилмоқда.

Диамед клиникаси раҳбарлари Озоди радиосига видеоёзувсиз интервью бериб, уларга иш излаб бир неча россиялик шифокорлар мурожаат қилганини айтишди. Айни пайтда, ҳар йили юзлаб шифокорлар ва бошқа тиббиёт ходимлари муносиб маош излаб Тожикистонни тарк этиб, асосан Россияга кетишади. Худди шу нарса ўқитувчилар орасида ҳам содир бўлади.

– Албатта, корхона ва ташкилотлар биринчи навбатда ўз фуқароларига бўш иш ўринларини тақдим этиши, кейин эса хорижликларни ишга олиши керак, – дейди талаба Фазлиддин Муҳиддинзода.

Аввалроқ Тожикистонга кўчиб келган айрим Россия фуқаролари ҳам бу ерда юқори маош билан яхши иш топишга умид қилмаётганликларини, шу боис ўз ватанига ёки бошқа мамлакатларга қайтиш ҳақида ўйлаётганликларини айтишган эди.

Россияне, бежавшие от мобилизации в Таджикистан, ищут работу
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:52 0:00

Мутахассисларнинг фикрича, Россиянинг юқори малакали кадрларининг билим ва тажрибаси Тожикистон манфаати учун ишлатилиши керак.

“Аввалроқ Россиядан келган муҳожирлар Тожикистонда бир-икки ҳафта қолиб, кейин бошқа давлатга кўчиб ўтишга умид қилишган. Энди Давлат Думасига сафарбарликдан қочган хоинларни эълон қилиш таклифи тушди. Агар шундай бўладиган бўлса, бу одамлар Россияда жазога тортилади ва яқин кунларда ватанига қайтиб кела олмайди”, - дейди миграция бўйича эксперт Раҳмон Ўлмасов.

Тожикистонда ишсизлик аҳолининг асосий муаммоси бўлиб, иш бўлса ҳам, маош кам тўланади. Октябрь ойи бошида БМТ экспертлари Тожикистондаги ишсизлик, паст маош ва таълим даражаси пастлигидан хавотир билдирган эди.

XS
SM
MD
LG