Ссылки доступа

Россия Тергов қўмитаси пропагандист Красовскийнинг украиналик болаларни ўлдиришга оид баёнотлари юзасидан текширув ўтказади


Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин Russia Today (RT) давлат телеканалининг рус ёйини директори Антон Красовскийнинг Украинадаги болаларни “чўктириш ва ёқиш”га чақириғи юзасидан текширув ўтказилишини билдирди.

Қўмита хабарномасида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири Бастрикинга “эфир чоғида қатор кескин баёнотлар берган” пропагандист Красовскийни сўзлари бўйича текширув ўтказиш илтимоси билан мурожаат қилгани айтилган.

Красовскийнинг мазкур баёноти ортидан Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба дунёдаги барча мамлакатларни геноцид чақириқлари янграётган RT телеканали ёйинини тақиқлашга чақирган, телеканал раҳбарияти эса “Украина ҳудуди Россия томонидан ишғол қилинган деб ҳисобловчи болаларни чўктириш”га чақирган Красовский билан ҳамкорлик тўхтатилганини билдирган.

XS
SM
MD
LG