Ссылки доступа

Шавкат Мирзиеев «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» саммитида иштирок этади


Бу ҳафта президент «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон пойтахтига боради. Бундан ташқари, Европа Кенгаши президенти Шарль Мишельни қабул қилади. Бу ҳақда бугунги брифингда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу ҳафтада давлат раҳбари Европа Кенгаши президенти Шарль Мишельни қабул қилади. Учрашув кун тартибидан Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳакмкорлигини муҳокама қилиш ҳамда минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасисдан фикр алмашиш ўрин олган.

Бундан ташқари, ҳозирда қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда. 27 октябрь куни Шавкат Мирзиёев «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига ташриф буюради.

XS
SM
MD
LG