Ссылки доступа

Садир Жапаров сиёсатчилар ва фаолларнинг оммавий ҳибсга олинишига изоҳ берди


Президент Садир Жапаров Kabar.kgга берган интервьюсида оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўришда гумон қилинаётган сиёсатчилар ва фаолларнинг оммавий ҳибсга олинишига изоҳ берди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ҳибсга олинганларни “Кампир-Обод масаласи қизиқтирмайди” ва уларнинг кўпчилиги “бу фонда мамлакатда нимадир содир бўлади ва кейинчалик улар ҳокимиятга ёпишиб олишларига умид қилишади”.

“Умуман олганда, бу масалада мен ҳамма билан мулоқотга бордим. Менда айб йўқ. Ўзганга ташриф буюрдим, халқ билан учрашдим. Шу ерда Ҳукумат уйида Боткен, Чотқол, Ала-Бука аҳолиси билан ҳам учрашув ўтказдим. Учрашувда 300 дан ортиқ киши қатнашди. Кампирободда қурултой ўтказганларнинг ҳаммасини таклиф қилинди. Учрашув етти соатдан ортиқ давом этди. Доимий фикр алмашдик, очиқ мулоқот ўтказдик”, — деди президент.

Садир Жапаров ҳибсдаги сиёсатчилар ва фаолларнинг ишларига аралашиш ниятида эмаслигини таъкидлади.

“Кўпчиликнинг қўллаб-қувватлаши бизга етарли, қолганини менга ишониб топширинг. Қамоққа олинганлар тақдирига келсак, мен бу ерга аралаша олмайман. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бор. Уларнинг бевосита масъулияти халқ ва давлат хавфсизлигидир. Улар ўз вазифаларини аниқ бажарадилар. Охирги нуқтани суд қўяди», - дея таъкидлади Жапаров.

23 октябрь куни эрталаб ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 20 дан ортиқ сиёсатчи ва фаолни ҳибсга олди. ИИВ хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 36-278-моддаси (“Оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш”) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ички ишлар вазирлиги, шунингдек, тергов давомида “жисмоний шахсларнинг оммавий тартибсизликларни тайёрлаш ва уюштиришга, шунингдек, келажакда ҳокимиятни ноқонуний эгаллаб олиш чора-тадбирларига алоқадорлиги тўғрисида далиллар олинди”, деб қўшимча қилди.

Бишкекнинг Первомайский туман суди деярли барча ҳибсга олинган сиёсатчилар ва фаолларни икки ойга ҳибсга олди.

XS
SM
MD
LG