Бу каби машғулотлар ҳар йили ўтказилади. Бироқ Украинадаги уруш муносабати билан жорий йилги машғулотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Машғулотлар тўғрисида хабар берар экан, Россия қуролларни назорат қилиш бўйича мажбуриятини бажармоқда”, деди Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер.
“Бу каби огоҳлантиришлар содир бўлаётган воқеалар нотўғри баҳоланишининг олдини олади”, деди давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс.
Россия ядровий стратегик кучларининг бундан олдинги машғулоти Москва Украинага бостириб кирган 24 февралдан бир неча кун олдин ўтказилган эди.
Октябрнинг бошларида НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ташкилот мазкур машғулотларни диққат билан кузатиб боришини ва Россия жаҳонга ядровий қурол билан таҳдид қилаётган бир паллада “сезгирликни йўқотмаслиги”ни билдирган.
Айни пайтда Бельгияда НАТО Steadfast Noon деб номланган йиллик ҳарбий машғулотларни ўтказмоқда. Машғулотлар доирасида ташкилотга аъзо 14 давлатнинг учувчилари икки ҳафта давомида ностратегик ядровий қуролни қўллаган ҳолда парвозларни амалга оширади.
Россия расман АҚШни “Гром” номи остида ядровий стратегик кучлар машғулотини ўтказиши тўғрисида огоҳлантирди. Мазкур машғулот доирасида ядровий каллак билан парвоз қилиши мумкин бўлган баллистик ракеталар учирилади. Бу ҳақда Пентагон ва Давлат департаменти расмий вакиллари маълум қилди.