Ссылки доступа

Нобель мукофотини топшириш тадбирига Россия ва Беларусь элчилари таклиф қилинмайди


Нобель қўмитаси 10 декабрда Стокҳолмда ўтадиган мукофотни топшириш маросимига Россия ва Беларусь элчиларини таклиф қилмаслик тўғрисида қарор чиқарди. Қарор Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан қабул қилинди.

Ҳар йили Нобель мукофотини топшириш тадбирига Швециядаги барча дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари таклиф қилинар эди.

Россия ва Беларусь элчиларидан ташқари ултраўнгчилар партияси раҳбари Йимми Окессонга ҳам маросимда иштирок этиш тақиқланди.

Жорий йилда Нобель Тинчлик мукофоти Россиядаги “Мемориал” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти, беларусь ҳуқуқ фаоли Алесь Беляцкий, Украинанинг “Фуқаро эркинликлари маркази”га берилди. Россия Олий суди ўтган йил охирида “Мемориал” фаолиятини тақиқлади. Алесь Беляцкий бир йилдан кўпроқ вақтдан бери қамоқда сақланмоқда.

2021 йили Нобель тинчлик мукофоти икки журналистга – “Новая газета” бош муҳаррири Дмитрий Муратов ва Филиппиндаги Rappler нашри муассиси Мария Рессага берилган эди.

XS
SM
MD
LG