Ссылки доступа

ОАВ: TikTok шу йилнинг кузида Қозоғистонда ўз ваколатхонасини очади


TikTok app is seen on a smartphone in this illustration taken, July 13, 2021. REUTERS/Dado Ruvic/Illustration
TikTok app is seen on a smartphone in this illustration taken, July 13, 2021. REUTERS/Dado Ruvic/Illustration

TikTok платформаси шу йилнинг кузида Қозоғистонда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Қозоғистон ОАВлари Astana Media Week ялпи мажлисида Шарқий Европадаги TikTok Global Business Solutions директори Анастасия Панинага асосланиб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, TikTok офислари Остона ва Олмаота шаҳарларида жойлашган бўлиб, у ерда ҳамкорлар ва бизнес вакиллари ишлайди, платформадан ўз мақсадлари учун фойдаланади.

Май ойи бошида Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев аввалроқ экспертлар ҳамжамияти ва фаоллар танқидига учраган кибербуллингга оид қонунни имзолаган эди. Депутатлар томонидан вояга етмаганларни безориликдан ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик чора-тадбирлари сифатида тақдим этилган лойиҳа ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар эгаларини 24 соат ичида “болани безорилик” белгиларига эга ноқонуний контентни ўчириш мажбуриятини юклаш имконини беради.

Қонун лойиҳасининг асл нусхасига кўра, хорижий ижтимоий тармоқлар Қозоғистонда ўз филиалларини очиши керак эди. Кейинчалик бу талаб республикада қонуний вакил тайинлаш зарурати билан алмаштирилди.

Қонун лойиҳасининг мухолифлари, шу жумладан рақамли ҳуқуқ ҳимоячилари, кибербуллингга қарши кураш баҳонасида расмийлар томонидан номақбул контентни блоклаш эҳтимоли юқори эканлигини кўрдилар.

XS
SM
MD
LG