Ссылки доступа

Флай: Эркин оммавий ахборот воситаларининг таъқиб қилиниши Қирғизистонда демократияга путур етказади


Озод Европа/Озодлик радиоси президенти Жейми Флай Озодлик атрофидаги вазият ва «Настоящее время» ҳақида баёнот берди.

“Биз мазкур материал мазмуни билан танишиб чиқдик ва у ерда бизнинг стандартларимиз бузилгани бўйича ҳеч нарса топмадик. Биз мавзун материалларни сайтларимиздан ўчиртириш мақсадида хоҳ Кремль томонидан, хоҳ Қирғизистон ҳукумати томонидан бўладиган босимга бўйин эгмаймиз”, - деди Озодлик радиоси президенти ва бош директори Жейми Флай. “Журналистларга таҳдидлар ва мустақил оммавий ахборот воситаларининг овозини ўчиришга уринишлар авторитар тактика бўлиб, Қирғизистондаги демократияга путур етказади”.

24 октабр куни Озодлик медиа ташкилотига Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигидан вазирлик 24 соат ичида Youtube каналидан "Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги шиддатли жанглар" номли материални олиб ташлашни талаб қилган хат келиб тушди.

Маданият вазирлигига кўра, ҳикояда “нафрат сўзлари унсурлари, Қирғизистон томонининг Тожикистонга ҳужум қилгани ҳақидаги тасдиқланмаган маълумотлар, Боткен вилоятидаги воқеаларни ёритишда жамиятдаги вазиятни кескинлаштирувчи, фуқаролар ўртасида нафрат, камситиш ва бўлинишни келтириб чиқарадиган маълумотлар мавжуд”.

Таҳририят сайт муштарийлари уни VPN-хизматлар орқали очишлари мумкинлигини маълум қилган.

“Озод Европа/Озодлик радиоси” нотижорат, мустақил корпорациясининг қирғиз хизмати Қирғизистонда “Азаттиқ Медиа” муассасаси дея расман рўйхатга олинган. “Азаттиқ” Қирғизистон ва дунёдаги воқеаларни, ижтимоий ҳаёт ва демократик ҳодисаларни холис ёритиб, ўз материалларини телевидение, радио, Интернет ва ижтимоий медиа орқали тарқатиб келади.

XS
SM
MD
LG