Ссылки доступа

SPJ Тожикистонни ҳибсдаги журналист ва блогерларни озод қилишга чақирди


Абдусаттор Пирмухаммадзода
Абдусаттор Пирмухаммадзода

Нью-Йоркда жойлашган “Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси” халқаро ноҳукумат ташкилоти Тожикистонни блогер Абдусаттор Пирмуҳаммадзоданинг қийноқлар ва шафқатсиз муомалалар ҳақидаги даъволарига “тўлиқ жавоб” беришга чақирди.

Ҳибсдаги тожикистонлик блогер Абдусаттор Пирмуҳаммадзода тергов изоляторидан йўллаган мактубида ҳибсга олинган биринчи кунданоқ “шафқатсиз қийноқлар”га учрагани ва босим остида қилмаган ишни тан олганини айтди. Блогер хатининг нусхаси Озоди радиоси ихтиёрида.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот котиби Гулноза Саид ташкилотнинг 25 октябр кунги баёнотида таъкидлаганидек, “қийноқ остидаги қўпол муомала, таҳдид ва айбни тан олиш Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари учун янгилик эмас”, бироқ “бу баёнот хавотир уйғотади ва тегишли чоралар кўришни талаб қилади".

“Тожикистон расмийлари журналистлар фаолиятида махфийликни суиистеъмол қилишни тўхтатиш учун имконият бор, бу уларнинг ҳуқуқларини қўпол ва жирканч тарзда поймол қилишдир”, - деди у.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси мамлакат ҳукуматини ҳибсга олинган ва қамоққа ташланган журналист ва блогерларни зудлик билан озод қилишга чақирди.

8 июль куни 44 ёшли блогер Абдусаттор Пирмуҳаммадзода Ваҳдат шаҳридаги Ички ишлар вазирлигига сўроққа чақирилган ва шундан сўнг яқинлари уни бошқа кўришмаган. Унинг сўзларига кўра, у айбсиз ва ҳокимиятни танқид қилган учун қамалган.

Сўнгги олти ой ичида Тожикистонда етти нафар блогер ва журналист ҳибсга олинган. 17 октябр куни таниқли журналист ва блогер Далери Имомали 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Икки ҳафта олдин, 4 октябрь куни пойтахтнинг Шоҳмансур туман суди Далер Имомали видеорепортажлари ҳаммуаллифи Абдулло Гурбатийни 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилган эди. Аввалроқ Душанбе шаҳрининг Сино тумани суди журналист, Тожикистон давлат хавфсизлик идораларининг собиқ ходими Мамадсултон Мавлоназаров 7 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, жумладан ЕХҲТ журналистларнинг ҳибсга олинишини қоралаб, Тожикистон ҳукуматини сўз эркинлиги соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажаришга, журналистларга нисбатан таъқиб, таҳдид ва босимни тўхтатишга чақирди. Душанбе бу чақириқларга ҳеч қандай жавоб бермади.

XS
SM
MD
LG