Ссылки доступа

Эрон махсус хизматлари “Фарда” радиоси журналистининг жасадини ўғирлади


 45 ёшдаги сиёсий шарҳловчи Резо Ҳақиқатнажод “Фарда” радиосида 2019 йилдан бери ишлаб келаётган эди.
45 ёшдаги сиёсий шарҳловчи Резо Ҳақиқатнажод “Фарда” радиосида 2019 йилдан бери ишлаб келаётган эди.

Эрон махсус хизматлари Берлинда вафот этган журналист Резо Ҳақиқатнажодни ўз ватанида дафн этилишига тўсқинлик қилди.

Озодлик радиоси эрон хизмати –“Фарда” радиоси журналистининг жасади Эронга расмий Теҳрон рухсати билан олиб борилган эди. Бироқ манбаларнинг айтишларича, Ислом инқилоби посбонлари корпуси Ҳақиқатнажоднинг жасадини номаълум томонга олиб кетган.

45 ёшдаги сиёсий шарҳловчи Резо Ҳақиқатнажод “Фарда” радиосида 2019 йилдан бери ишлаб келаётган эди. У 17 октябрь куни Берлиндаги “Шарите” касалхонасида саратон касалидан вафот этди.

Унинг қариндошлари журналистни Шероз шаҳрида дафн этиш учун ҳукуматдан барча рухсатномаларни олганини айтмоқда. Майит 25 октябрда Эронга олиб келинган эди. “Фарда” манбаларининг айтишларича, ҳукумат Ҳақиқатнажодни бошқа шаҳарда дафн этиш учун қариндошларга босим ўтказмоқда. Расмийлар бу хабарларга муносабат билдирмаяпти.

Эронда бир ойдан кўпроқ вақтдан бери “ҳижобни нотўғри кийгани” учун полицияга олиб кетилганидан сўнг вафот этган 22 ёшли Махси Аминий ўлимига норозилик сифатида намойишлар ўтказилмоқда. Норозилар Аминий ўлимида полицияни айбламоқда. Намойишларни тарқатиш пайтида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG