Ссылки доступа

Ўзбекистонда асосий ставка яна 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди


uzbekistan
uzbekistan

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

Тошкентда 27 октябрь куни Ўзбекистон Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Марказий банк 8 сентябрда ҳам худди шундай қарор қабул қилган эди.

Таъкидланишича, йиғилишда «Пул-кредит сиёсатининг 2023 йил ва 2024—2025 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг дастлабки концептуал лойиҳаси» ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланган.

2022 йилнинг 21 июлида Марказий банк асосий ставкани 1 фоизга тушириб, 15 фоиз этиб белгиланган эди.

2018 йил бошида йиллик ставка 14 фоиз этиб тасдиқланганди. 2019 йилда ушбу ставка 16 фоизгача кўтарилган. 2020 йил март ойида ҳам базавий ставка ўзгаришсиз қолдирилиб, 16 фоиз деб белгиланганди.

Марказий банк бошқарувининг 2020 йил 14 апрелдаги қарори билан асосий ставка 1 фоизга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланган.

Июнь ойида эса Марказий банк асосий ставкани пасайтириши ҳақида хабарлар тарқалди, бироқ 11 июнь куни асосий ставка бўйича қарор қабул қилинган ва у 15 фоиз миқдорида ўзгаришсиз қолдирилганди.

2020 йил 10 сентябрь куни Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 1 фоизга пасайтириб, 14 фоиз этиб белгилади. 2022 йил 17 март куни Марказий банкнинг йиғилишида асосий ставкани ошириш бўйича қарор қабул қилиб, 17 фоиз этиб белгиланган эди. 2022 йилнинг 9 июнь куни Марказий банк асосий ставкани 1 фоизга тушириб, 16 фоиз этиб белгилаган эди.

XS
SM
MD
LG