Ссылки доступа

Остонадаги Европа кенгаши раҳбари январь воқеалари бўйича “ҳар томонлама” тергов ўтказиш муҳимлигини қайд этди


Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Европа кенгаши президенти Шарл Мишел 27 октябрь куни Остонадаги йиғилишда Европа Иттифоқининг минтақа давлатлари билан ҳамкорликка содиқлигини маълум қилди.

Қозоғистон, Мишелнинг қайд этишича, Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги энг йирик савдо шериги. У Қозоғистоннинг Шарқ ва Ғарб ўртасидаги минтақавий транспорт хаби сифатидаги ролини қайд этди. “Марказий Осиё ва Европа тобора яқинлашиб, бир-бирига борган сари боғланиб бормоқда”, - дейди Мишел.

Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Европа Кенгаши президенти Қозоғистон ҳукумати вакиллари билан Остона томонидан эълон қилинган ислоҳотларни муҳокама қилганини маълум қилди ва Европа Иттифоқи “кенг қамровли, адолатли ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш” муҳимлигига урғу беришини қўшимча қилди.

Унинг сўзларига кўра, тоталитар қатағон қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун Оқмўла вилоятидаги собиқ АЛЖИР лагери ҳудудидаги қатағон қурбонлари хотираси ёдгорлигига ташриф буюришни режалаштирган.

Шарл Мишел ва Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг музокаралар якунлари бўйича қўшма баёнотига кўра, томонлар, жумладан, Европа ишлаб чиқариш компанияларини Қозоғистонга кўчириш масаласини муҳокама қилган, уларнинг маҳсулотлари санкцияларга дучор бўлмайди. Европа кенгаши раиси халқаро санкцияларга риоя қилиш зарурлигини ва санкцияларни четлаб ўтишга уринишларга йўл қўйилмаслигини эслатди. Мишелнинг таъкидлашича, ЕИ томонидан Москвага нисбатан жорий қилинган санкциялар учинчи давлатларга қарши эмас.

Тўқаев ва Мишел “мавжуд геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда” Европа ва Марказий Осиё ўртасида мавжуд транспорт йўлакларини кенгайтириш ва янгиларини яратиш муҳимлигини қайд этди. Учрашувда, шунингдек, Транскаспий халқаро транспорт йўналишининг имкониятлари ва ривожланиши муҳокама қилинди.

Икки давлат раҳбарлари Қозоғистон ва ЕИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясини, шунингдек, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё учун “алоқа ва бошқа тармоқлар бўйича” янги ташаббусларини келгусида амалга оширишга келишиб олдилар. Томонлар минтақавий ва халқаро кун тартиби, жумладан, Афғонистон бўйича ҳам фикр алмашдилар.

XS
SM
MD
LG