Ссылки доступа

Қозоғистонда Молиявий мониторинг агентлиги ходимларининг казинога ташрифи бўйича расмий тергов олиб борилмоқда


Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги (ММА) ходимларининг казинога ташриф буюриши юзасидан ички текширув бошлади, деб хабар беради КазТАГ.

“Сўровда кўрсатилган молиявий мониторинг органлари ходимларининг қимор ўйингоҳларига ташриф буюриши ҳолатлари юзасидан агентликнинг шахсий хавфсизлик бўлими томонидан ҳозирда хизмат текшируви ўтказилмоқда. Одоб-ахлоқ кодекси нормаларининг бузилиши фактлари тасдиқланган тақдирда, ходимларнинг хатти-ҳаракатларига тегишли чоралар кўрилган ҳолда ҳуқуқий баҳо берилади», — дейилади ММА хабарида.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Олмаота вилояти прокуратурасига таяниб, 305 нафар қозоғистонлик амалдор казинода қарийб 507 миллион тенге йўқотгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.

Ҳужжатга кўра, казинода ўйнаётганлар орасида ИИВ ходимлари бўлган – 97 нафар; Мудофаа вазирлиги – 95 та; молия вазирликлари – 25; Олий суд - 7; Молиявий мониторинг органлари – 15; Коррупцияга қарши курашиш органлари – 3, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари – 36 нафар ва бошқа давлат органлари – 27 та.

Коррупцияга қарши кураш хизмати ўз ходимининг қимор ўйингоҳига ташриф буюрганини аллақачон тасдиқлаган.

Ўз навбатида, Олий суд ўз сафларида казино ихлосмандларини рад этади. Улар Олий суднинг етти нафар вакилининг қимор ўйингоҳларига ташриф буюриши ҳақидаги маълумотни “ҳақиқатга тўғри келмайди” деб атади.

Қозоғистонда давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодекси мавжуд бўлиб, унга кўра, уларга давлат хизматининг умумий имиджи, жумладан, қимор ўйинлари муассасаларига ташриф буюриш тақиқланади.

XS
SM
MD
LG