Ссылки доступа

Марям Тиллаева ва кичик Ислом Каримов 13 йил ичида илк бор кўришишди (видео)


Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг неваралари Лола Каримова-Тиллаеванинг қизи Марям Тиллаева, шунингдек, Гулнора Каримойнинг ўғли Ислом Каримов ва қизи Имон Каримова Лондонда учрашди. Ислом ва Марям учун бу охирги 13 йилдаги биринчи учрашувдир.

Марям Тиллаева Инстаграмда учрашув видеосини жойлаштирди. "Менинг Исломим, 13 йилдан кейин", деб изоҳ ёзди Марям Тиллаева.

Изоҳларда фойдаланувчиларнинг саволларига жавоб берар экан, Марям кичик Ислом Каримов синглиси Имон Каримова билан бирга яшайдиган Лондонга уларни кўриш учун келганини ёзган.

Шарҳларда тармоқ фойдаланувчилари Ислом жуда ўзгариб, озганини таъкидлади.

Марям Тиллаева ҳам Телеграмда пост эълон қилди ва у ерда узоқ вақт алоқада бўлмагани учун қариндошларидан узр сўради.

"Исломка, Имашка, мен сизларни жуда яхши кўраман ва энди мен сиз билан охиригача биргаман. Мени болалигим ва аҳмоқлигимни кечиринг. Инсон оилани танламайди. Биз, албатта, ота-онамиз эмасмиз: ўз йўлимиз бор. Умид қиламанки, биз ўсамиз, етук бўламиз ва доимо бир-биримиз учун эшикларимиз очиқ бўлади. Мен сизларни яхши кўраман”, — деб ёзади Марям Тиллаева суратга изоҳда.

XS
SM
MD
LG