Ссылки доступа

Белгороддаги полигонда ҳалок бўлган тожикистонлик фуқаронинг яқинлари унинг жасадини ҳалигача олмади


Родственники погибшего на полигоне в Белгороде таджикистанца до сих пор не получили его тело для захоронения
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:56 0:00

Белгород полигонида ҳалок бўлган 24 ёшли тожикистонлик Эҳсон Аминзоданинг яқинлари ҳалигача унинг жасадини дафн қилиш учун олмаяпти.

Россия расмийлари жасад қачон топширилиши ҳақида маълумот бермаяпти. 15 октябрь куни сафарбар қилинган 11 Россия фуқароси ва икки тожикистонлик ҳалок бўлган воқеа тафсилотлари яқинларига ҳам айтилмаган. «Озодлик» радиосининг тожик хизмати мухбирлари Эҳсон Аминзоданинг оиласи ва дўстлари билан суҳбатлашиш учун она қишлоғига йўл олди.

Эҳсон Аминзоданинг вафоти ҳақидаги хабар қишлоқдошларини ва мактаб ўқитувчиларини ларзага солди. Ҳамма бир овоздан йигит айбланаётган ишни қилганига ишонмаслигини айтади.

Рус тили ўқитувчиси Садафмоҳ Насқонованинг айтишича, Эҳсон Аминзода тиришқоқ шогирд бўлган. "Ҳар куни фақат Эҳсон ҳақида гапиришади. Бу гапларга ишонмайман. У зўр ўқиган, интизомли эди. Унинг оиласида ҳамма зиёли. Етти ой олдин у гимназияга келган эди - унинг синглиси шу ерда ўқийди”, — дейди Садафмўх Насқонова.

Белгород полигонида ўлимидан беш кун олдин Эҳсон Аминзода Москвада ғойиб бўлди. Унинг яқинлари уни рус армияси билан шартнома имзолашга мажбур бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Ўзи туғилиб ўсган Заргар қишлоғида Эҳсон ўз ихтиёри билан Россия армиясига хизматга кетиши мумкинлигига ишонишмайди, чунки у ҳарбий тажрибага эга бўлмаган, Тожикистон армиясида хизмат қилмаган. Йигитнинг дўстлари ҳам унинг радикал қарашларга амал қилмаганига ишонтиришади.

Эҳсон Аминзода қарийб икки ҳафта олдин вафот этган, бироқ яқинлари ҳозирча унинг жасадини қабул қилишмаган. Озодлик радиосига берган интервьюсида улар Россия расмийлари жасадни дафн қилиш учун қачон қўйиб юборишини билмасликларини айтишган. Россия расмий органлари Белгород полигонидаги воқеа тафсилотларини ҳалигача ошкор этмаяпти. Россия Мудофаа вазирлиги, битта қисқа баёнотдан ташқари, воқеа ҳақида ҳеч нарса хабар бермади.

XS
SM
MD
LG