Ссылки доступа

Қирғизистонда 1 ноябрдан COVID-19 сабабли фавқулодда ҳолат тартиби бекор қилинди


Қирғизистонда 1 ноябрдан коронавирус инфекцияси бўйича фавқулодда ҳолат бекор қилинди. Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабарига кўра, тегишли қарорни Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров имзолаган.

Қайд этилишича, мамлакатда COVID-19 эпидемиологик ҳолати барқарорлашган ва касаллик билан касалланиш даражасининг пасайиши давом этмоқда.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатда COVID-19 бўйича эпидемиологик вазият барқарорлашган. Фуқаролар ўртасида қайд этилган барча коронавирус инфекцияси ҳолатлари енгил ёки асемптоматик шаклда учрайди, оғир ёки ўлимга олиб келадиган ҳолатлар йўқ”, — дейилади Вазирлар Маҳкамаси хабарида.

Қирғизистонда фавқулодда ҳолат 2020 йилнинг март ойида жорий қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича республика штаби хавфларни баҳолаш матрицасига кўра, мамлакатнинг барча ҳудудлари яшил зонага киритилгани ҳақида хабар берган эдик. 2022 йилнинг 8 ойи давомида жами 21 минг 335 та COVID-19 ҳолати қайд этилган.

XS
SM
MD
LG